Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Довуд хотини Ботшевага тасалли берди, қўйнига кириб, у билан қовушди. Ботшева бир ўғил туғди. Довуд болага Сулаймон деб исм қўйди. Эгамиз ҳам болани яхши кўриб суйди ва бу ҳақда Натан пайғамбар орқали хабар берди. Эгамиз болани севгани учун, Натан унга Ёдидаё деб исм қўйди. Яна ўзинг сўрамаган нарсаларни — бойлик ва шон–шуҳратни ҳам бераман: умринг бўйи шоҳлар орасида сенга тенг келадигани бўлмас. Шоҳ Сулаймон фиръавннинг қизидан бошқа яна Мўаблик, Оммонлик, Эдомлик, Сидонлик ва Хет халқидан кўпгина ажнабий аёлларга кўнгил қўйди. Эгамиз Исроил халқига бу халқлар ҳақида гапириб, шундай деган эди: “Уларга қиз берманглар ҳам, қиз олманглар ҳам. Акс ҳолда, улар кўнглингизни ўз худоларига ром қилиб қўядилар.” Сулаймон эса ўша аёлларга шаҳват билан ёпишди. Унинг етти юзта хотини шоҳлар қизларидан бўлиб, уч юзта канизаги ҳам бор эди. Хотинлари сабабли шоҳ бегона худоларга юз бурди. Охири шундай бўлдики, кексайган чоғида шоҳнинг кўнгли хотинлари туфайли бегона худоларга мойил бўлди. Довуд ўзининг Эгаси Худога чин юракдан боғланган эди, Сулаймон эса отасига ўхшамади. Шундай қилиб, Сулаймон Сидон аҳолисининг худоси Аштарет, Оммон халқининг макруҳ худоси Мўлахга сажда қила бошлади. Сулаймон Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Отаси Довуд Эгамизга содиқ қолган бўлса, Сулаймон ундай қилмади. Қуддуснинг шарқидаги тепаликда Мўаб халқининг макруҳ худоси Хамўшга ва Оммон халқининг макруҳ худоси Мўлахга саждагоҳ қурди. Ҳамма ажнабий хотинлари ўз худоларига тутатқи тутатиб, қурбонликлар келтиришлари учун шундай қилди. Довуд ўғли Сулаймон ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олди. Эгаси Худо у билан бирга бўлиб, уни ниҳоятда юксалтирди. Сулаймон жамики Исроил халқини — мингбошиларни, юзбошиларни, ҳакамларни, Исроилнинг ҳамма йўлбошчиларини ва уруғбошиларини чақиртирди.
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода