Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Байт–Хўронлик Санбаллат ва Оммонлик малай Тўвиё: “Исроил халқининг манфаати учун жон куйдирадиган биттаси келибди” деган гапни эшитиб, ғоят ғазабландилар. Олий руҳоний Элиашаб қўли остидаги руҳонийлар билан ишга киришиб, Қўй дарвозасини қайтадан қурдилар. Сўнгра дарвозани Худога бағишлаб, дарвозанинг қанотларини ўрнатдилар. Миё минорасидан Ханонил минорасигача бўлган деворни ҳам Худога бағишладилар. Санбаллат, Тўвиё, Арабистонлик Гашим ва бошқа душманларимиз деворни қуриб бўлганимни, деворда биронта ҳам ўпирилган жой қолмаганини эшитишди. Лекин дарвозаларнинг қанотларини ҳали ўрнаштириб бўлмаган эдим. Эллик икки кун давомида Яҳудо йўлбошчилари ва Тўвиё бир–бирлари билан мактуб ёзишиб турди. Чунки Яҳудо юртидаги кўп одам Тўвиёга содиқ эди, бунга икки сабаб бор эди: Тўвиёнинг қайнатаси Орах ўғли Шаханиё эди, Тўвиёнинг ўғли Ёҳуханон эса Бархиё ўғли Машулломнинг қизига уйланган эди. Ўша куни Маъбаддаги омборхоналар устидан одамлар тайинланди. Омборхоналарда ҳадялар, биринчи ҳосилдан келтирилган назрлар ва ушрлар сақланар эди. Тайинланган одамлар, қонунга кўра, шаҳарлар атрофидаги далалардан руҳонийлар ва левилар учун ушрларни йиғиб, омборхоналарга олиб келишлари керак эди. Чунки Яҳудо халқи руҳонийлар ва левиларнинг хизматини қадрлар эди. Йўхадах олий руҳоний Элиашабнинг ўғли эди. Йўхадахнинг ўғилларидан бири Байт–Хўронлик Санбаллатнинг қизига уйланган эди. Йўхадахнинг ўша ўғлини олдимдан ҳайдаб юбордим.
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода