Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
У Қуддусда яшаган халққа: “Руҳонийлар ва левиларга тегишли улушни беринглар, токи улар ўзларини тўлиқ Эгамизнинг қонунларини бажаришга бағишласинлар”, деб фармон берди. Руҳонийларга аталган маҳсулотларни Худойимизнинг уйидаги омборхоналарга олиб келамиз. Унимизнинг ва бошқа дон маҳсулотларимизнинг аълосини, меваларимизнинг аълосини, янги шароб ва зайтун мойимизнинг аълосини омборхоналарга олиб келамиз. Биз еримизнинг ҳосилидан левиларга ушр беришга ваъда қиламиз. Деҳқончилик билан машғул бўлган ҳамма шаҳарларимиздан левилар ушр йиғадилар. Леви қўшиқчилари Қуддус атрофидаги қишлоқлардан йиғилиб келдилар. Қуддус атрофидаги ўша қишлоқларни левилар ўзлари учун қурган эдилар. Натуфо, Байт–Гилгал, Гебо ва Озмобит шаҳарларининг атрофидаги қишлоқларда яшайдиган левилар ҳам йиғилиб келдилар. Леви қўшиқчилари Қуддус атрофидаги қишлоқлардан йиғилиб келдилар. Қуддус атрофидаги ўша қишлоқларни левилар ўзлари учун қурган эдилар. Натуфо, Байт–Гилгал, Гебо ва Озмобит шаҳарларининг атрофидаги қишлоқларда яшайдиган левилар ҳам йиғилиб келдилар. Инсон Худодан нарса ўғирлашга журъат қиладими?! Аммо Сизлар Менинг нарсамни ўғирлаяпсизлар! Яна: “Нимангни ўғирлабмиз?” деб сўрайсизлар. Ушр ва эҳсонларимни ўғирладингиз!
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода