Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юрагида Худосининг қонуни жой олган, Шунинг учун қадамида адашмайди. Эгам айтар: “Эй нажотга умид боғлаганлар, Мен, Эгангизга интилаётганлар, Менга қулоқ солинг! Қаердан келиб чиққанингизга эътибор беринг: Қоянгизга қаранг, сиз ундан кесиб олингансиз, Конингизга қаранг, сиз ундан қазиб олингансиз. Одамлар Мен туфайли сизларни ҳақоратлаб қувғин қилганларида, сизлар ҳақингизда ёлғон гапириб туҳмат қилганларида, бахтлисизлар! Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Худодан қўрқинглар! Чунки У жонни ҳам, танани ҳам дўзахда ҳалок этишга қодир. Ҳаворийлар Олий кенгаш ҳузуридан хурсанд бўлиб чиқдилар, чунки улар “Худо бизни Исонинг номи учун ҳақоратланишимизга лойиқ ҳисоблади”, дер эдилар.
Выбор основного перевода