Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳукмнинг асоси яна адолат бўлади, Жамики покдиллар адолатни қўллаб–қуватлайди. Эшитинг буни! Эй Ёқуб насли! Эй Исроил номи билан аталадиганлар, Яҳудо уруғидан чиққанлар! Сизлар Эгамизнинг номи билан қасам ичасизлар, Исроил халқининг Худосини тилга оласизлар, Аммо ҳақиқат ва солиҳлик билан эмас. Эй таълимотимни қалбига жо қилганлар, Сизлар нима тўғри эканлигини биласизлар. Менга қулоқ солинг! Инсон ҳақоратларидан қўрқманглар, Уларнинг таҳқирларидан хафа бўлманглар.
Выбор основного перевода