Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо айтар: “Эшит, эй халқим, Мен сўзлайман, Эй Исроил, сенга қарши гувоҳлик бераман, Мен Худоман, сенинг Худойингман. Қулоқ солинг, эй халқим, ўгитларимга, Қулоқ тутинг оғзимдан чиққан сўзларга. Эй Раббим! Эгамиз Сенинг ҳукмронлигингни Қуддусдан бошлаб кенгайтирар! Душманларинг ўртасида Сен ҳукмронлик қил! Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан. Ер юзида адолат ўрнатмагунча У ҳолдан тоймайди, Унинг жасорати сўнмайди. Денгиз ортидаги юртлар Унинг йўл–йўриқларини кутади.” Мен, Эганг, нажот олиб келиш учун сени чақирдим. Мен сенинг қўлингни кучайтираман, Ўзим сени ҳимоя қиламан. Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман, Жамики элатларга сен орқали нур сочаман.
Выбор основного перевода