Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёшуа бутун Исроил жангчиларини йиғиб, ўша бешта шоҳни ерга ётқизди. Жангчиларнинг бошлиқларига эса шундай деди: “Яқинроқ келиб, оёқларингизни шоҳларнинг бўйинларига қўйинглар.” Улар келиб, оёқларини шоҳларнинг бўйинларига қўйдилар. Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида, Зиравор қўшилган кўпикли шаробга тўла. У шаробни қуяди, Оламдаги жамики фосиқлар эса Қуйқумигача ичиб тугатади. Мени савалаб, елкаларимда чуқур излар қолдирдилар, Яраларим даладаги узун жўякларга ўхшар. Мен халқимдан ғазабландим, Ўз мулкимни ҳаром қилдим. Уларни сенинг қўлингга бердим. Сен эса уларга шафқат қилмадинг, Ҳатто кексаларнинг елкасига ҳам Ғоят оғир бўйинтуруқ солдинг. Сенга зулм қилганларга ўз танасини едираман, Улар шароб ичгандай бўлиб, ўз қонидан маст бўлади. Шунда жамики одамзод Мен, Эганг, нажоткоринг ва қутқарувчинг эканлигимни, Ёқуб наслининг қудратли Худоси эканлигимни билиб олади.” Қани, тур, тупроқни қоқиб ташла! Эй Қуддус, ўз тахтингга ўтир! Бўйнингдаги занжирни узиб ташла, Эй асира қиз Сион! Мен Эгамизнинг қўлидаги косани олдим. Эгамиз мени қайси халқлар олдига юборган бўлса, ўша халқларга шаробдан ичирдим: Шимолдаги узоқ–яқинда бўлган ҳамма шоҳларга шаробдан ичирдим. Ер юзидаги барча салтанатларга бирин–кетин бориб келдим. Охири косадаги шаробдан Бобил тахтида ўтирган шоҳ ичадиган бўлди. Борди–ю, улар қўлингдаги косани олишдан ва шароб ичишдан воз кечсалар, сен уларга шундай деб айт: «Сарвари Олам сизларга демоқда: ичишингиз шарт!
Выбор основного перевода