Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Гуноҳкорлар ўз кўзлари билан ҳалокатларини кўрсинлар. Ўзлари Қодир Худонинг ғазаби шаробини ичсинлар. Халқингга кўп азоблар бердинг, Гандираклаб юрсин деб, ичгани шароб бердинг. Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида, Зиравор қўшилган кўпикли шаробга тўла. У шаробни қуяди, Оламдаги жамики фосиқлар эса Қуйқумигача ичиб тугатади. Уйғон, уйғон, эй Қуддус, Куч–қудратга тўлгин. Ажойиб кийимларингни кийгин, Эй Сион, муқаддас шаҳар! Мана энди суннатсизлар, нопоклар Дарвозаларингдан ичкари кирмайди! Исроил халқининг Худоси — Эгамиз менга шундай деди: “Қўлимдаги косани ол. Бу коса ғазабим шаробига тўла. Мен сени қайси халқлар олдига юборсам, бу косадаги шаробдан уларга ичир. Улар шаробдан ичадилар, гандираклаб қолиб, ақлдан озадилар. Ахир, Мен уларга қарши қилич юбораман.” Мен Эгамизнинг қўлидаги косани олдим. Эгамиз мени қайси халқлар олдига юборган бўлса, ўша халқларга шаробдан ичирдим: Қуддус, Яҳудо юртининг шаҳарлари ва у ердаги шоҳу аъёнлар хонавайрон бўлсин деб, мен уларга шаробдан ичирдим. Бугунгача уларнинг аҳволини кўриб одамлар ёқасини ушлайди, халқимнинг номини қарғишларга қўшиб ишлатишади. Сен опангнинг йўлидан кетдинг, шунинг учун Мен опангга ичирган жазо косасидан сенга ҳам ичираман. “Қараб туринглар, Мен Қуддусни шароб қадаҳидай қилиб қўяман. У ўзининг атрофидаги халқларни гандираклатадиган бўлади. Қуддусни қамалга олишганда, Яҳудо юртининг қолган бошқа жойларига ҳам ҳужум қилишади. Исо шундай деди: — Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичадиган азоб косасидан сизлар ича оласизларми? — Ича оламиз! — деб жавоб берди улар. У шундай деб ёлворди: — Отажон! Сен учун ҳамма нарсанинг имкони бор! Бу азоб косасини Мендан узоқлаштир. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.
Выбор основного перевода