Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худо, каломингни мадҳ этаман, Сендан умид қиламан, қўрқмайман, Банданг менга не қила олади?! Сен одамларни супуриб ташлайсан, Улар гўё тушга ўхшайди. Улар тонгда унган янги майса кабидир. Тонгда майса янгидан ўсиб чиқса ҳам Оқшомда сўлиб, хазон бўлади. Инсондан умид қилгандан кўра, Эгамиздан паноҳ излаш яхшидир. “Юпатинг, халқимни юпатинг, — демоқда Худойингиз. — Бир овоз: “Эълон қил!” деб айтди, Иккинчиси: “Нимани эълон қиламан?” деб сўради. Биринчи овоз шундай деди: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг барча содиқлиги дала гули кабидир. Уларнинг устидан Эгамизнинг нафаси эсганда Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади. Мана, бу халқ майсанинг ўзи. Мана, Мен, Эгангиз, Қуддусга тасалли бераман, Унинг барча вайроналарига тасалли бераман. Унинг саҳросини Адан боғига айлантираман, Унинг чўлини Менинг боғимдай қиламан. У ерда шодлик, севинч бўлади, Шукроналик ва қўшиқ садолари янграйди. Боласини овутган бир она каби, Мен ҳам сизларни овутаман. Сизлар Қуддусда тасалли топасиз.” Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Худодан қўрқинглар! Чунки У жонни ҳам, танани ҳам дўзахда ҳалок этишга қодир. Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг шуҳрати дала гули кабидир. Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади. Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога, ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо — марҳаматли Отага ҳамду санолар бўлсин!
Выбор основного перевода