Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Ибромга деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан. — Хўжайинимга Эгам барака ато этган: у бой бўлиб кетган, Эгам унга кўплаб мол–қўй, кумушу олтинлар, қул ва чўрилар, туяю эшаклар берган. “Эй инсон, Исроилнинг хароб шаҳарларида яшаб юрган одамлар шундай деб юришибди: «Иброҳим ёлғиз ўзи бўла туриб, бутун юртга эгалик қилар эди. Биз эса кўпчиликмиз. Бизнинг ҳам бу юртга эгалик қилишга ҳақимиз бор.» Шу сабабдан, Худонинг ваъдаси Унинг иноятига боғлиқ бўлиб, фақат имон билан қабул қилинади. Иброҳимнинг имонидай имонга эга бўлганларнинг ҳаммаси қонунга амал қилиб яшайдими, йўқми, унинг зурриёти ҳисобланади. Худонинг ваъдаси албатта уларга ҳам дахлдордир. Ахир, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиздир. Ўзи қариб кетган, хотини Сора эса бепушт бўлганига қарамай, Иброҳим имони туфайли фарзанд кўрди. Чунки фарзандни ваъда қилган Худо садоқатли эканига у ишонарди. Шунинг учун бир оёғи гўрда бўлган бу битта одамдан осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз насл келиб чиқди.
Выбор основного перевода