Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Парвардигор Эгамиз шарқда — Адан деган жойда боғ барпо қилиб, Ўзи яратган одамни ўша боққа қўйди. Лут Зўвар томондаги Иордан водийсининг серҳосил текисликларига қаради. Ҳамма ёқ серсув, гўё Эгамиз яратган боққа ва Мисрнинг ажойиб ерларига ўхшарди. Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарларини вайрон қилмасдан олдин водий шунақа эди. Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга киради. Бошларида абадий шодлик тожи бўлади, Шод–хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади. “Юпатинг, халқимни юпатинг, — демоқда Худойингиз. — Эй Қуддус вайроналари! Биргаликда севинч ила ҳайқиринг. Эгамиз Ўз халқига тасалли берди, Қуддусни қутқариб, Ўзига олди! Эй Қуддусни севадиганлар, Қуддус билан бирга севининг, Ҳаммангиз у билан бирга шодланинг. Эй Қуддус учун аза тутганлар, У билан бирга хурсанд бўлинг! Улар бу ерларни кўрганда шундай деб айтишади: ‘Воажабо! Ташландиқ бўлиб ётган бу ерлар Адан боғидай яшнаб кетибди–ку! Ҳувиллаб ётган хароб шаҳарлар мустаҳкам деворлар билан ўралиб, обод бўлибди–ку!’ Аланга ютиб борар улар олдидан, Олов гувиллаб ёнар улар ортидан, Бирон жонзот қочиб қутулмас улардан. Илгари эди замин Адан боғидай, Энди бўлиб қолди қақроқ саҳродай.
Выбор основного перевода