Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар учун ўз халқи орасидан сенга ўхшаган бир пайғамбар чиқараман, Мен унга нима айтишни ўргатаман. Ўша пайғамбар берган амрларимнинг ҳаммасини уларга айтади. У тилимни ўткир қиличдай қилди, Қўлининг соясида У мени яширди. У мени учли ўқдай қилди, Ўқдонига мени яширди. Эгамиз шундай дейди: “Сиз билан қиладиган аҳдим шудир: сизга берган Руҳим, оғзингизга солган сўзларим сизларни тарк этмайди. Ҳозирдан бошлаб, то абад сизларни, болаларингизни ва набираларингизни ҳеч қачон тарк этмайди.” Мана, қаранг! Янги осмон, янги ер яратяпман. Илгари бўлганлар энди эсланмайди, Улар ҳеч қачон ёдга олинмайди.
Выбор основного перевода