Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг Ўзи самони ёйган, Денгиз тўлқинларини топтаб юради. Ёпинчиққа ўралгандай нурга чулғангансан, Самоларни бир чодир каби ёйгансан. унга шундай деб айтинглар: «Ўзингни бос, тинчлан, қўрқма! Орам шоҳи Ратан ва Рамалиё ўғли ғазабга минган, аммо уларни деб қўрқувдан титрамагин. Иккови ҳам ёниб битаётган ғўладай. Ахир, сен нажоткоринг Худони унутдинг, Паноҳ бўладиган Қоянгни эсламадинг. Мана, сен ёқимли ўсимликлар экасан, Бегона кўчатларни ўтқазасан. Худо осмон гумбази узра ўтиради, Замин аҳли чигиртка кабидир. Худо осмонни парда каби ёйган, Одамзод макон қилсин дея, чодир каби қурган. Сенга зулм қилганларга ўз танасини едираман, Улар шароб ичгандай бўлиб, ўз қонидан маст бўлади. Шунда жамики одамзод Мен, Эганг, нажоткоринг ва қутқарувчинг эканлигимни, Ёқуб наслининг қудратли Худоси эканлигимни билиб олади.” Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди.
Выбор основного перевода