Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар йўқ бўлиб кетар, Сен тураверасан, Еру осмон кийим каби эскириб кетади, Тўзиб кетган кийимдай уларни алмаштирасан, Ҳаммасини ташлаб юборасан. Кўзларингизни осмонга тикинг, қаранг: Ахир, буларни ким яратган? Худо осмонга юлдузларни териб қўйган–ку! Унинг Ўзи ҳар бирига ном берган–ку! Ўзининг буюк кучи, улуғ қудрати билан Ҳар бирини ўз жойига чиқармай қўймайди. Исроилни эса Эгамиз қутқарди, То абад нажот берди! Эй Исроил халқи, сизлар шарманда бўлмайсиз, То абад уятга қолмайсиз! Еру осмон йўқ бўлиб кетади, аммо Менинг сўзларим кучда қолади. Аслида, Раббимиз Исо, ўғри келгандай, ногаҳон келиб қолади. Ўша куни осмон гувиллаб ёниб, ғойиб бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан куйиб кетади, шунда ер ва унда қилинган ҳар бир иш очиқдан–очиқ ошкор бўлиб, ҳукм этилади. Шундан кейин мен янги бир осмон ва янги бир ерни кўрдим. Аввалги еру осмон ғойиб бўлган эди, денгиз ҳам энди йўқ эди.
Выбор основного перевода