Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Илгари Шоул шоҳимиз бўлганда ҳам, урушларда Исроил лашкарига ўзингиз бош бўлар эдингиз. Эгамиз сизга: “Сен халқим Исроилнинг чўпони бўлиб, уларни боқасан, Исроилга сен раҳнамолик қиласан”, деб айтган эди. Пайғамбар ўша куниёқ бунинг аломати тўғрисида айтди: — Эгамиз айтган аломат қуйидагича бўлади: қурбонгоҳ ёрилиб кетар, устидаги кул тўкилар. Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг юрагига Қуддусдаги Маъбадни қайта қуриш истагини солди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: “Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддус шаҳрида Ўзига бир уй қуришни менга топширди. Худонинг халқидан бўлганларга мен ижозат бераман: улар Қуддусга боришлари ва Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг уйини қайта қуришлари мумкин. Қуддусда сажда қилинадиган Худо Удир. Исроил халқига ўзларининг Худоси ёр бўлсин. Халқларнинг элчиларига қандай жавоб берилар? “Эгамиз Қуддусни барқарор қилди. Ўз халқи орасида муҳтож бўлганлар У ерда паноҳ топади”, жавоби шудир. Эгам айтар: “Мен шоҳ Курушни ўнг қўлидан тутиб турибман. Халқларни унга итоат эттирай дея, Шоҳларни қуролсизлантираман. Унинг олдида эшиклар очиқ туради, Дарвозалар ёпилмайди.” Эгамиз Ўзининг танлагани — Курушга шундай айтмоқда: Мен Ўзим Курушни қўзғатиб, Унга ғалаба бераман. Унинг барча йўлларини текислайман. У Менинг шаҳримни қуради. Пораю мукофот олмасдан Менинг асирларимни қўйиб юборади.” Сарвари Олам шундай деди. Шодликдан куйланг, эй самолар, Хурсанд бўл, эй замин! Қўшиққа жўр бўлинг, эй тоғлар! Эгамиз халқига тасалли берди, Эзилган халқига раҳм қилди! Шоҳ Доро ва Форс шоҳи Курушнинг ҳукмронлиги даврларида Дониёрнинг мартабаси яна ҳам ошди.
Выбор основного перевода