Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо сен–чи, эй қулим Исроил, Эй Ўзим танлаган Ёқуб насли, Дўстим Иброҳимнинг авлоди! Эгамиз шундай айтмоқда: “Сизлар Менинг шоҳидимсизлар, Сизлар Менинг қулимсизлар. Мени билсин, Менга ишонсин, деб Танҳо Худо Мен эканлигимни билсин, деб Сизларни танладим. Мендан олдин бирон худо бўлмаган, Мендан кейин ҳам бўлмайди. Эгамиз шундай демоқда: “Эй қулим Ёқуб, қўрқма! Эй Исроил халқи, саросимага тушма! Мен сени олис юртдан озод қилиб олиб келаман, Наслингни сургун бўлган мамлакатдан қутқараман. Эй Ёқуб насли, сен юртингга қайтасан, Осойишта ва бехатар яшайсан. Энди ҳеч ким сени қўрқитмайди.” “Эй қулим Ёқуб, қўрқма! Эй Исроил халқи, саросимага тушма! Мен сени олис юртдан озод қиламан, Наслингни сургун бўлган мамлакатдан қутқараман. Эй Ёқуб насли, сен юртингга қайтасан, Осойишта ва бехатар яшайсан. Энди ҳеч ким сени қўрқитмайди. Сен, эй қулим Ёқуб, қўрқма, Мен сен билан бирга бўламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Сени халқлар орасига тарқатиб юборган эдим, Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Сени эса қириб юбормайман, Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман. Адолат ила жазоингни бераман.”
Выбор основного перевода