Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У айёрларнинг режаларини пучга чиқаради, Шунда уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. У доноларни ўзларининг айёрлиги орқали тутиб олади, Эгриларнинг ниятларини пучга чиқаради. Мисрликлар тушкунликка тушади. Мен уларнинг режаю ниятларини пучга чиқараман. Улар қидириб қолар Беҳуда бутларнию сеҳргарларни, Фолбинлару оталари руҳларини. Мана, Мен шундай бир иш қиламанки, Бу халқ ҳайратда қолади, Лол бўлиб, донг қотади. Донолари донолигидан маҳрум бўлади, Идроклилари идрокидан айрилади.” У кимга маслаҳат солган?! Ким Унга насиҳат берган?! Ким Унга адолат йўлини ўргатган?! Унга билим берган борми?! Идрок йўлларини Унга кўрсатган борми?! Донолар қани? Тафсирчилар ва бу дунёнинг файласуфлари қаерда? Худо бу дунёнинг ҳикматини ақлсизликка айлантирди–ку, ахир! Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. У қудратлиларни шарманда қилиш учун дунёдаги заиф ҳисобланганларни танлади.
Выбор основного перевода