Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эшитмаганмисан, эй Санхарив, Анча олдин мўлжаллаб қўйган эдим, Буни азалдан режа қилган эдим. Энди амалга оширдим. Қалъаларни вайронага айлантирсин деб, Мен сенга куч бердим. Бу воқеалар ортида турган ким?! Бошидан авлодларни дунёга келтирган ким?! Мен эмасми?! Азалдан Мен сизнинг Эгангизман, Охиргача ҳам Эгангиз бўламан. Қани, бутларингизни олиб келинг, Келажакда нима бўлишини Бутларингиз айтиб берсин. Ўтмишда бўлганларни тушунтирсин–чи! Ўшалар ҳақида ўйлаб кўрайлик. Охири нима бўлишини билайлик. Ҳа, бўладиганларни бизга айтсин. Ким буни олдиндан айтибдики, биз билибмиз?! Ким буни илгари билдирибдики, «У ҳақ эди», деб айтсак?! Бутлар бу ҳақда гапирмади, хабар бермади, Ҳеч ким уларнинг овозини эшитмади. Мен, Эгангиз, биринчи бўлиб бу хушхабарни Қуддусга етказдим, Сионга элчи жўнатиб, шундай деб айтишни буюрдим: Халқинг келяпти! Улар уйларига қайтиб келишяпти! Мен сизларга келажакдаги воқеаларни Юз бермасдан олдин айтяпман. Олдин аён қилганларимга қаранг, Ана, ўшалар бажо бўлди–ку!” Худо битта одамдан жамики элатларни яратиб, уларни бутун ер юзига жойлаштирди. У элатларнинг ҳаёти вақтини ва улар истиқомат қиладиган жойларнинг чегараларини белгилаб берди.
Выбор основного перевода