Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, сизлар ҳеч нима эмассиз, Ишларингиз эса ундан ҳам баттар. Сизни танлаганнинг ўзи жирканчдир. Қаранг, бутларнинг ҳаммаси сохта, Қилган ишлари ҳеч нима эмас, Ҳамма бутлар шамолдай беҳуда.” Бутларга ишонганлар уятга қолади. Ҳа, бутларни «худоларимиз» дейдиганлар Шармандаю шармисор бўлади. Жамики элатлар бирга йиғилсин. Қани, халқлар келиб қўшилсин. Уларнинг орасидан ким буни айтиб беради?! Ўтиб кетган нарсаларни ким бизга билдиради?! Гувоҳларини чақириб, ҳақлигини исботласин, Бошқалар эшитиб: «Бу тўғри», деб айтсин.” Аммо буқани қурбонлик қиладиган инсон Одам ўлдирган қотил кабидир. Қўзини қурбонлик қиладиган одам Итнинг бўйнини синдирган одам кабидир. Дон назри қиладиган одам Чўчқа қонини назр қиладиган одам кабидир. Тутатқи тутатган одам Бутга топинадиган одам кабидир. Ўшалар ўз йўлларини танладилар, Қилган жирканч ишларидан жонлари лаззат олар.
Выбор основного перевода