Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёпинчиққа ўралгандай нурга чулғангансан, Самоларни бир чодир каби ёйгансан. У кимга маслаҳат солган?! Ким Унга насиҳат берган?! Ким Унга адолат йўлини ўргатган?! Унга билим берган борми?! Идрок йўлларини Унга кўрсатган борми?! Худо осмон гумбази узра ўтиради, Замин аҳли чигиртка кабидир. Худо осмонни парда каби ёйган, Одамзод макон қилсин дея, чодир каби қурган. Исроил халқининг Муқаддас Худоси, қутқарувчингиз — Эгамиз шундай демоқда: “Сизларни деб Бобил устига лашкар юбораман, Ўзлари фахрланган кемаларда Бобилликлар қочишга мажбур бўладилар. Мен, Эганг, сени яратганман, онанг қорнида сенга шакл берганман. Сенинг мададкоринг, Мен, шундай айтмоқдаман: «Қўрқма, эй азиз Исроил! Эй Ёқуб насли, Мен сени танлаганман. Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди.
Выбор основного перевода