Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг юрагига Қуддусдаги Маъбадни қайта қуриш истагини солди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: “Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддусда Ўзига бир уй қуришни менга топширди. Худонинг халқидан бўлган ҳар бир кимса Қуддусга борсин, Эгаси Худо унга ёр бўлсин.” Халқларнинг элчиларига қандай жавоб берилар? “Эгамиз Қуддусни барқарор қилди. Ўз халқи орасида муҳтож бўлганлар У ерда паноҳ топади”, жавоби шудир. Исроил халқининг қутқарувчиси, Уларнинг Муқаддас Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Эй хору зор бўлган бечора қулим, Сен халқларнинг нафратига учрагансан, Ҳукмдорларнинг қулига айлангансан. Бироқ сенга айтаманки, Сени кўриб, шоҳлар ўрнидан туради, Ҳукмдорлар тиз чўкиб таъзим қилади. Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Содиқ Эгангиз ҳақи–ҳурмати шундай қилади. Ахир, У сени танлаган–ку!” Эгамиз шундай айтмоқда: “Мурувват пайти келганда, Мен сенга жавоб бердим, Нажот куни келганда, Мен сенга ёрдам бердим. Ўзим сени ҳимоя қиламан, Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман. Токи юрт қайта тиклансин, Ташландиқ мулклар тақсимлансин. Маҳбусларга: «Чиқинглар!» демоқдаман. Зулматдагиларга: «Кўрининглар!» деб айтмоқдаман. Йўл бўйида улар ўтлоқлар топади, Тап–тақир қирлар уларнинг яйлови бўлади. Улар на очликни, на ташналикни билади, На гармсел, на жазирама қуёшдан азоб чекади. Меҳр–шафқат кўрсатиб, уларни етаклайман, Уларни булоқларга бошлаб бораман. Ҳамма тепаликларимни текис йўл қиламан, Жарликларни тўлдириб, йўллар барпо этаман. Мана, улар узоқлардан келади. Қаранг, улар шимолдан, ғарбдан, Синим юртидан ҳам келади.” Шодликдан куйланг, эй самолар, Хурсанд бўл, эй замин! Қўшиққа жўр бўлинг, эй тоғлар! Эгамиз халқига тасалли берди, Эзилган халқига раҳм қилди! Аммо Қуддус шундай деди: “Эгам мени тарк этди, Раббим мени унутиб қўйди.” Эгам айтар: “Ахир, аёл киши эмизикли боласини унутадими?! Ўзи туққан боласига раҳм қилмайдими?! Агар хотинлар боласини унутсалар ҳам, Мен сени асло унутмайман! Қара, сенинг номингни кафтимга ёзиб қўйдим, Эй Қуддус, доимо кўз ўнгимдасан! Ҳадемай, фарзандларинг қайтиб келади, Сени вайрон қилиб, йўқотмоқчи бўлганлар Сендан чиқиб кетади. Бошингни кўтариб, атрофга қара, Ҳамма фарзандларинг тўпланиб, олдингга келишди.” Эгамиз шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Ҳаммаси зебу зийнатдай сени безатиб туради, Келинчакдай уларни тақинчоқ қилиб тақасан. Ҳа, еринг кимсасиз, ҳувиллаб қолганди, Юртинг вайронага айланганди. Энди эса одам кўплигидан тор бўлиб қолади, Бузғунчилар сендан узоқда юради. Асирликда туғилган фарзандларинг Ҳали сенга шундай дейди: «Бу жой бизга торлик қиляпти, Жой беринг, биз ҳам яшайлик.» Менинг оғзимдан чиққан сўз шундай бўлади, Менга бўм–бўш қайтиб келмайди. Менинг хоҳиш–иродамни ўша сўз бажаради, Қайси ниятда юборсам, Ўшани бажо қилади. Эй бокира қиз Исроил, Мен сени қайтадан бунёд этаман. Сен қайта бино бўласан. Сен яна чилдирмангни чаласан, Қувонч ила рақсга тушасан. Зеро, Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: бу юртда одамлар яна уйлар, далалар ва узумзорлар сотиб оладиган бўлишади.» Одамлар бу далаларни кумушга сотиб оладилар, гувоҳлар олдида васиқаларга қўл қўйиб, муҳр босадилар. Бундай ҳодиса Бенямин ҳудудида, Қуддус атрофида, Яҳудо шаҳарларида, қирларда, ғарбдаги қир этакларида ва Нагав чўлида содир бўлади. Ахир, Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода