Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Эгамиз Худодир, Ундан бошқа Худо йўқ”, деб англашингиз учун бу воқеалар сизларга аён қилинган. Эгамиз еру самодаги Худодир, Ундан бошқа Худо йўқдир. Шуни бугун тан олиб, доимо юрагингизда сақланг. Билиб қўйинг, Мен ягонаман! Мендан бошқа Худо йўқдир. Ўлдирадиган Менман, Ҳаёт берадиган ҳам Менман, Жароҳат етказадиган Менман, Шифо берадиган ҳам Менман. Менинг қўлимдан ҳеч ким қутула олмайди. Эгам — танҳо ва Муқаддас Худо, Ҳа, Сендан бошқаси йўқ, эй Эгам. Худойимиздай қоя йўқдир. Эгамизга то абад ишон, Унинг Ўзи абадий Қоямиздир. Сизлар эса муқаддас байрам оқшомидагидай қўшиқлар куйлайсиз. Эгамизнинг тоғига, Исроил халқининг Қоясига най садолари остида бораётганлардай юракларингиз шодликка тўлади. Қани, бутларингизни олиб келинг, Келажакда нима бўлишини Бутларингиз айтиб берсин. Ўтмишда бўлганларни тушунтирсин–чи! Ўшалар ҳақида ўйлаб кўрайлик. Охири нима бўлишини билайлик. Ҳа, бўладиганларни бизга айтсин. Эгамиз шундай айтмоқда: “Сизлар Менинг шоҳидимсизлар, Сизлар Менинг қулимсизлар. Мени билсин, Менга ишонсин, деб Танҳо Худо Мен эканлигимни билсин, деб Сизларни танладим. Мендан олдин бирон худо бўлмаган, Мендан кейин ҳам бўлмайди. Мен Эгангман, бошқаси йўқ, Мендан ўзга худо йўқ! Сенга мадад бераман, Аммо Мени билмайсан. Эй Исроил, Мен орангда эканимни билиб оласан шунда, Мен Эгангиз Худоман, йўқдир Мендан бошқаси. Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди!
Выбор основного перевода