Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Баалнинг пайғамбарлари ўзлари танлаб олган буқани нимталаб, тайёрлаб қўйдилар. Кейин эрталабдан пешингача: “Эй Баал, бизга жавоб бер!” деб ўзларининг худосига илтижо қилиб, чақирдилар. Лекин на бирон садо келди, на бирортаси жавоб берди. Улар ўзлари қурган қурбонгоҳнинг атрофида сакрайвердилар. Хуллас, улар баланд овоз билан бақиравердилар. Кейин, одатларига кўра, ўзларига пичоқ ва найза санчиб, қон оқиздилар. Бутларга ишонганлар уятга қолади. Ҳа, бутларни «худоларимиз» дейдиганлар Шармандаю шармисор бўлади. Кейин булар одамга ўтин бўлади. Одам ёғочнинг баъзиларини олиб исинади. Баъзиларини эса ёқиб, нон ёпади. Яна ўзига худо ҳам ясаб, унга сажда қилади. Бут ясаб, унга мук тушиб, таъзим қилади! Эй халқларнинг омон қолганлари, Йиғилинглар, яқинлашиб, бирга келинглар! Ёғоч бутларини олиб юрадиганлар, Қутқармайдиган худога ибодат қиладиганлар Ҳеч нарсани англаб етмайдилар.
Выбор основного перевода