Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма! Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим Айбларингни кечирадиган Менман. Гуноҳларингни ёдга олмайман. Шодликдан куйланг, эй самолар, Хурсанд бўл, эй замин! Қўшиққа жўр бўлинг, эй тоғлар! Эгамиз халқига тасалли берди, Эзилган халқига раҳм қилди! Бадкирдор йўлидан қайтсин, Гуноҳкор ниятидан қайтсин, Улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз шафқат кўрсатади, Улар Худойимизга қайтсин, Унинг юраги кечиримга бой. «Эй Исроил тоғлари, Эгамиз Раббийнинг сўзларини эшитинглар! Эгамиз Раббий тоғлару қирларга, жарликлару водийларга шундай деб айтмоқда: Мен Ўзим сизларга қарши қилич юбораман, бутларга аталган барча саждагоҳларингизни вайрон қиламан. Зотан, сизлар ота–боболарингиздан ўрганган бемаъни турмуш тарзингиздан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига эмас, балки Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. Ахир, Масиҳ Худонинг бенуқсон қурбонлик Қўзисидир. Зотан, сизлар ота–боболарингиздан ўрганган бемаъни турмуш тарзингиздан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига эмас, балки Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. Ахир, Масиҳ Худонинг бенуқсон қурбонлик Қўзисидир.
Выбор основного перевода