Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Мана, Мен ғалаба келтираман, у узоқда эмас. Кечиктирмай нажот бераман. Ҳа, Қуддусга нажот ато қиламан, Исроилга Ўз улуғворлигимни бераман.” Эгамиз шундай айтмоқда: “Қутқарувчи Қуддусга келади, Ёқуб наслининг гуноҳдан қайтганларига келади.” Лекин Сион тоғида нажот топарлар Исроил халқининг омон қолганлари. Бу тоғ муқаддас бўлар. Ёқуб насли ҳайдаб чиқарар ёвларини, Унинг мулкини тортиб олганларни Ва яна эгаллар ўз ерларини. Чўлоқларни омон сақлайман, Ҳайдаб юборилганлардан кучли бир халқ бунёд этаман, Ўша кундан бошлаб, то абад Мен, Эгангиз, Сион тоғида уларга ҳукмронлик қиламан.” — Сизлар тинчликда уруғларингизни экасизлар. Токларингиз серҳосил бўлади. Ер ҳосил беради, осмондан шудринг тушади. Сизларни Мен мана шулар билан баракалайман. Ишаё ҳам Исроил халқи ҳақида шундай деган эди: “Исроил халқининг сони денгиз қумидай кўп бўлса ҳам, улардан фақатгина саноқли одамлар қутқарилиб, омон қолади, Ахир, “Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади”, деб ёзилган–ку.
Выбор основного перевода