Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Шунда У ерингизга куз ва баҳор ёмғирини ўз вақтида ёғдиради. Донингизни, шаробингизни ва зайтун мойингизни йиғиб оласиз. Эй Унинг фаришталари, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эй Унинг самовий лашкарлари, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Сен уларни совуриб ташлайсан, Уларни шамол учириб кетади. Бўрон уларни тўзғитади, Сен эса Мен — Эганг туфайли севинч топасан, Исроил халқининг Муқаддас Худоси ила мақтанасан. Сизлар ичингизда ҳеч айтмайсизлар: «Эгамиз Худодан қўрқайлик, У ўз вақтида ёмғир ёғдиради–ку! Кузда ҳам, баҳорда ҳам еримизни суғоради–ку! Йиғим–терим мавсумини ўз вақтида беради–ку!» деб. Мен сизларга барака бераман. Муқаддас тоғим атрофида яшашингизга йўл қўяман. Сизларга ёмғирни ўз мавсумида барака қилиб ёғдираман. Келинглар, Эгамизни билишга интилайлик. Тонг отиши муқаррар бўлгандай, У албатта бизга зоҳир бўлади, Куз ва баҳорда ёмғир ёғиши табиий бўлгандай, У албатта олдимизга келади.” Шунда ҳам Эгамдан шод бўларман, Нажоткорим Худодан қувонарман.
Выбор основного перевода