Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Дон ва шароби мўл бўлганлар қувонади, Сен юрагимга ундан ҳам кўпроқ шодлик бердинг. Эгамиз чиндан неъматин ёғдиради, Еримиз ўз ҳосилини беради. Очарчиликдан нобуд бўлмаслигингиз учун Мен сизларга серунум ерларни бераман. Ўзга халқлар сизларни ҳақорат қилмайдиган бўладилар. — Бегона халқлар сизларни ҳақорат қилишларига ва устингиздан кулишларига Мен йўл қўймайман. Бундан буён халқимнинг қоқилишига сизлар сабаб бўлмайсиз. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»” Эгамиз демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг илтижоларига жавоб бераман, Мен осмонга амр қиламан, Осмон ерга ёмғир ёғдиради. Ер буғдой, узум, зайтун етиштиради, Улар эса ҳаёт бағишлайди Йизрилга — «Худо эккан» деб аталган Менинг халқимга. Хароб бўлди экинзорлар, Мотам тутаётир далалар. Буғдой бошоқлари қовжираб қолди, Узум шарбати ҳам оқмай тўхтади, Зайтун мойи ҳам тамом қуриди. Энди сизлар хоҳлаганингизча ейсиз, Сизлар учун ажойиботлар кўрсатган Мен, Эгангиз Худога ҳамду сано айтасиз. Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди! Эй Исроил, Мен орангда эканимни билиб оласан шунда, Мен Эгангиз Худоман, йўқдир Мендан бошқаси. Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди! Қани, омборхонага ушрни беками–кўст қилиб олиб келинглар. Хонадонимга озуқа келтиринглар. Шу йўл билан Мени синаб кўринглар, — дейди Сарвари Олам. — Шунда кўрасизлар, Мен осмон қопқаларини очаман. Сизларга марҳаматимни сероб қилиб ёғдираман. Мен экинларингизни ҳар қандай зараркунанда ва қурт–қумурсқалардан асрайман. Узумзорларингизга зиён етмайди, — дейди Сарвари Олам. — Шунда барча халқлар сизларни бахтли деб атайди. Ҳа, юртингиз оромбахш бир жой бўлади, — дейди Сарвари Олам.
Выбор основного перевода