Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ўша замон ер юзи титраб, тебранди, Тоғларнинг пойдевори ларзага келди, Эгам ғоят ғазабга минган эди. Ҳа, самодаги юлдузлар, буржлар Таратмайди ўз ёруғлигини. Қуёш чиқса ҳам, зулмат бўлади, Ой ўз нурини сочмайди. Сени даф қилганимда, осмонни тўсиб қўяман, Юлдузларни зулматга чўктириб юбораман. Қуёш юзини булут билан қоплайман, Ой нурини сўндираман. Эй Тир, Сидон ва бутун Филист халқи, Менда нима қасдингиз бор?! Сизлар ҳали Мендан ўч олмоқчимисиз?! Борди–ю, ниятингиз шу бўлса, Мен ўша заҳотиёқ қилмишингизга яраша жазоингизни бераман. Қуёш ҳам, ой ҳам қорайган, Юлдузлар нури сўнган. Эгам Қуддусдан туриб ҳайқирар, Сиондан гулдурос овози янграр, Еру осмон ларзага келар. Аммо Эгам Ўз халқини паноҳига олар, У Исроил халқининг қўрғони бўлар. Ўша кунлардаги азоб–уқубатлар ўтиши биланоқ, «Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади. Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади.» Ўша кунларда, азоб–уқубатлардан кейин, «Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади. Қуёш, ой ва юлдузларда аломатлар пайдо бўлади. Денгизлар ва тўлқинлар шовқинидан халқлар саросимага тушиб, изтироб чекади.
Выбор основного перевода