Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Оғзимиз кулги билан, Тилларимиз шодлик қўшиғи билан тўла эди. Шунда халқлар айтдилар: “Улар учун Эгамиз буюк ишлар қилди.” Ҳа, Эгамиз биз учун буюк ишлар қилганди, Биз қувончга тўлгандик. Эгамиз шундай демоқда: “Эй қулим Ёқуб, қўрқма! Эй Исроил халқи, саросимага тушма! Мен сени олис юртдан озод қилиб олиб келаман, Наслингни сургун бўлган мамлакатдан қутқараман. Эй Ёқуб насли, сен юртингга қайтасан, Осойишта ва бехатар яшайсан. Энди ҳеч ким сени қўрқитмайди.” Энди сизлар хоҳлаганингизча ейсиз, Сизлар учун ажойиботлар кўрсатган Мен, Эгангиз Худога ҳамду сано айтасиз. Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди!
Выбор основного перевода