Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Парвардигор Эгамиз шарқда — Адан деган жойда боғ барпо қилиб, Ўзи яратган одамни ўша боққа қўйди. Худойимиз келар, сукут сақламас, Унинг олдида аланга ямлаб юборар, Атрофида бўрон ғазабдан қутурар. Эгамиз амр берганда, чигирткалар келди, Сон–саноқсиз майда чигирткалар чиқиб келди. Улар Мисрдаги бутун ўт–ўланни еб юборди, Миср ўлкасидаги ҳосилни еб битирди. Мана, Мен, Эгангиз, Қуддусга тасалли бераман, Унинг барча вайроналарига тасалли бераман. Унинг саҳросини Адан боғига айлантираман, Унинг чўлини Менинг боғимдай қиламан. У ерда шодлик, севинч бўлади, Шукроналик ва қўшиқ садолари янграйди. Эй Эгам, Сенга мен фарёд қиларман! Ахир, олов ямлади даштдаги яйловларни, Ёнғин йўқ қилди даладаги дарахтларни. Ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам Сенга нола қилмоқда! Ахир, ирмоқлар ҳам қуриб кетди, Даштдаги яйловларни олов ямлади. — Мен уларни ўзлари танимаган, билмаган халқлар орасига сочиб ташладим. Шундай қилиб, уларнинг юрти вайрон бўлди. На у ерга биров боради, на у ердан биров келади. Ўша ажойиб юрт вайрон бўлди.”
Выбор основного перевода