Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Бутун Миср юртига чигиртка ёпирилди. Мисрнинг ҳамма жойини чигиртка босиб кетди. Чигирткалар шунчалик уйилиб кетдики, илгари бунақаси бўлмаган эди, бундан кейин ҳам бўлмайди. Худо устингизга зулмат юбормасдан олдин, Қоронғи қирларда қоқилмасингиздан олдин, Эгангиз Худони улуғланг. Акс ҳолда, сиз кутаётган ёруғликни У зулматга айлантиради, Ўша ёруғликни тим қоронғи қилади. Қуддус ўтган–кетганларга хитоб қилади: “Наҳотки сизларга барибир бўлса?! Менга бир қаранглар! — деб ёлворади. — Эгамиз ғазаб кунида менга азоб берган, Бундай азобни ҳеч ким кўрмаган. Даҳшатли кун яқинлашди, Менинг ғазаб куним келишига оз қолди. Мана шу кун булутли кун бўлади, Халқлар кулфат чекадиган замон бошланади. Эй оқсоқоллар, буни эшитинг! Яҳудо одамлари, сиз қулоқ тутинг! Юз берганми ҳеч бундай фалокат Сизнинг ёки ота–боболарингиз замонида?! Бостириб келди юртимизга лашкарлар, Сон–саноқсиз кучли баҳодирлар. Арслон тишига ўхшар тишлари, Гўё урғочи арслонники қозиқ тишлари. Эгамизнинг кунини интизорлик билан кутганларнинг ҳолига вой! Нега Эгамизнинг кунини кутяпсизлар? Бу кун ёруғлик эмас, зулмат олиб келади–ку! Наҳот тушунмасангиз?! Эгамизнинг куни ёруғлик эмас, Қоронғилик олиб келади–ку! Ўша кун нурсиз, зулмат куни бўлади!
Выбор основного перевода