Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эгамиз деди: — Бор, бугун ва эртага халқ поклансин, кийимларини ювсин. Шундай қилиб, Мусо тоғдан халқнинг ёнига тушди, халқ покланди, кийимларини ювди. Кейин у халққа: — Учинчи кунга тайёр бўлинглар, хотинларингизга яқинлашманглар, — деб айтди. Ҳатто доимо Менинг яқинимга келадиган руҳонийлар ҳам ўзларини поклашлари лозим. Акс ҳолда, Мен уларни қириб ташлайман. Янги уйланган одам урушга бормасин, шунга ўхшаш мажбурият унга юкланмасин. У бир йил давомида эркин бўлиб, хотинини уйда бахтли қилсин. Шу пайтда жамики Яҳудо эркаклари хотин, бола–чақалари билан Эгамизнинг олдида — Маъбадда турган эдилар. Қуёш гўшангадан чиққан куёвга ўхшайди. Қаҳрамонларга ўхшаб ғайрат билан йўлагидан боради. Тош отишнинг ҳам, тош йиғишнинг ҳам ўз вақти бор. Бағрига босишнинг ҳам, ундан ўзини тийишнинг ҳам ўз вақти бор. Халқлар орасида шундай деб эълон қилинг: “Жангга тайёрланиб, жангчиларни сафарбар қилинг! Сипоҳларингиз ҳужум қилсин! Бир–бирингиздан бош тортманглар. Фақатгина ўзаро келишган ҳолда, ўзингизни ибодатга бағишлаш учунгина жинсий алоқадан ўзингизни тутиб туринг. Бундан сўнг яна қовушинглар, токи ўзингизни тия олмаслигингиздан фойдаланиб, шайтон сизларни васвасага солмасин.
Выбор основного перевода