Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
шундай деб ёлворган эдим: “Эй Эгамиз Раббий! Халқингни ҳалок қилма. Ахир, улар Сенинг мулкинг–ку! Сен уларни буюк кучинг билан қутқариб, қудратинг билан Мисрдан олиб чиққансан. Қулларинг Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубни ёдингда тут, бу халқнинг ўжарлиги, фосиқлиги ва гуноҳига эътибор берма. Акс ҳолда, Мисрликлар шундай дейди: «Анави халқнинг Эгаси ваъда қилган ерига уларни олиб киролмабди. У Ўзининг халқини ёмон кўрар экан, шунинг учун уларни саҳрода нобуд қилиш мақсадида Мисрдан олиб чиққан экан!» Ахир, уларни буюк кучинг ва ажойиботларинг билан Мисрдан Ўзинг олиб чиққансан, улар Сенинг халқингдир.” Туз тотмай кечаю кундуз кўз ёш тўкаман, “Қани Худойинг?” дея масхара қилар одамлар доим. Душманларим ҳақоратидан суякларим зирқирайди, Улар муттасил мендан: “Қани Худойинг?!” дея сўрайди. Қўшни халқлар бизни масхара қилади, Сен йўл қўйиб бердинг. Атрофимиздагилар бизни ҳақоратлайди, Кулишларига имкон бердинг. Эй Эгамиз Худо! Энди Сен бизни Санхаривнинг қўлидан қутқаргин, токи бутун ер юзидаги шоҳликлар Сенинг танҳо Эгамиз эканингни билишсин!” Эгамиз мени уйининг ички ҳовлисига олиб кирди. Уйнинг кираверишида, айвон ва қурбонгоҳ орасида йигирма беш нафар киши турар эди. Улар Маъбадга орқасини ўгириб, шарқдан чиқаётган қуёшга сажда қилаётган эдилар. Эй Эгам, Сенга мен фарёд қиларман! Ахир, олов ямлади даштдаги яйловларни, Ёнғин йўқ қилди даладаги дарахтларни. Эй душманларим, албатта буни кўрасиз. “Эганг Худо қани?!” деб мени масхара қилдингиз, Энди сиз шармандаи шармисор бўласиз. Мен кўзларим билан кўраман сизнинг қулашингизни, Оёқ ости бўласизлар кўчадаги лой каби. Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Сизлар пиёлаю лаганингизнинг сиртини тозалайсизлар–у, аммо ичи очкўзлик ва худбинликка тўла.
Выбор основного перевода