Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Оёғингиз теккан ҳар қандай ер сизники бўлади. Чегарангиз жанубдаги саҳродан то шимолдаги Лубнонгача, шарқдаги Фурот дарёсидан то ғарбдаги Ўрта ер денгизигача чўзилади. Мурдалари кўмилмай қолиб кетади, Жасадларидан қўланса ҳид анқийди, Уларнинг қони қирларда дарё бўлиб оқади. Эгамиз менга шундай деди: — Бу юртнинг бутун аҳолиси устига шимол томондан фалокат ёғилади. Эгамиз шундай демоқда: “Мен шимолдаги шоҳликларнинг барча халқларини чақириб оляпман. Уларнинг шоҳлари келиб, ўз тахтларини Қуддус дарвозаларининг ёнига ўрнатадилар. Қуддус деворларини қуршаб оладилар, Яҳудо шаҳарларининг ҳаммасига ҳужум қиладилар. Қирғин келтирувчи чигирткадан қолганини Еб битирди кемирувчи чигиртка галаси. Кемирувчи чигиртка галасидан қолганини Еб битирди сакрайдиган чигиртка галаси. Сакрайдиган чигирткадан қолганини Еб битирди қиртишловчи чигиртка галаси. Бостириб келди юртимизга лашкарлар, Сон–саноқсиз кучли баҳодирлар. Арслон тишига ўхшар тишлари, Гўё урғочи арслонники қозиқ тишлари. Мисрда бўлгани каби орангизга фалокат юбордим. Йигитларингизни қиличдан ўтказдим, Отларингизни душманларингизга бердим. Қароргоҳингиздаги жасадларнинг қўланса ҳиди билан Димоғингизни тўлдирдим. Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўша куни Қуддусдан ҳаётбахш сувлар оқиб чиқади, унинг ярми Ўлик денгизга, қолган ярми эса Ўрта ер денгизига қуйилади. Сув ёзда ҳам, қишда ҳам оқаверади.
Выбор основного перевода