Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ўша кечада тонг юлдузлари чарақламасин. Ўша кеча ёруғликка умид қилсин–у, Аммо тонг шуъласини кўрмасин. Балки, улар Мен айтган гапларга қулоқ солиб, ёвуз йўлларидан қайтишар. Шунда Мен ҳам шахтимдан қайтаман. Қилган қабиҳликлари туфайли бошларига келтирмоқчи бўлаётган фалокатни келтирмайман. Эгамиз уйидан узилган шароб, дон назри, Аза тутаётир Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари. Қанорга ўраниб мотам тутинг, эй руҳонийлар! Фарёд қилинг қурбонгоҳда хизмат қиладиганлар! Тунни ҳам қанорда ўтказинг сизлар, Эй Худойимнинг хизматида юрганлар! Худойингиз уйида назр қилгани Дон ва шароб қолмади, ахир. Ким билади, балки Худо раҳм қилиб, бизга бўлган ғазабини қайтарар, биз ҳалок бўлмасмиз.” Аммо бугун, тўққизинчи ойнинг йигирма тўртинчи кунидан бошлаб, сизларга нима бўлишига эътибор беринглар. Маъбадимнинг пойдевори ётқизилганига анча бўлди. Ўшандан бери, эккан уруғларингиз деярли ҳосил бермас эди, токларингиз, анжирларингиз, анорларингиз ва зайтун дарахтларингизнинг ҳосили бебарака эди. Аммо бугундан бошлаб, Мен сизларга барака бераман.” Қани, омборхонага ушрни беками–кўст қилиб олиб келинглар. Хонадонимга озуқа келтиринглар. Шу йўл билан Мени синаб кўринглар, — дейди Сарвари Олам. — Шунда кўрасизлар, Мен осмон қопқаларини очаман. Сизларга марҳаматимни сероб қилиб ёғдираман.
Выбор основного перевода