Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ер ҳосилини беради, сизлар тўйгунингизча унинг неъматларидан ейсизлар. Юртингизда бехатар яшайсизлар. Ўша ерда еб тўйганингизда, сизларга берган ҳосилдор юрт учун Эгангиз Худони олқишланглар. Эй Худо, халқлар Сени мадҳ қилсин, Жамики халқлар Сенга ҳамду сано айтсин. Ер ўз ҳосилини берсин, Худойимизнинг Ўзи бизга барака берсин. Ҳа, Худо бизга барака берсин! Ернинг тўрт томонидаги халқлар Унга тиз чўксин. Эй Эгам, Сен менинг Худойимсан. Мен Сени улуғлайман, Сенга ҳамду санолар айтаман. Сен ажойиб ишлар қилгансан, Қадимдан тузган режаларингни, Садоқат билан амалга оширгансан. Исроилни эса Эгамиз қутқарди, То абад нажот берди! Эй Исроил халқи, сизлар шарманда бўлмайсиз, То абад уятга қолмайсиз! Шоҳлар сенга хизмат қилиб, боқади, Маликалар сенга энагалик қилади. Бошлари ерга теккудай бўлиб, Улар сенга таъзим қилади, Оёқларинг чангини ялаб–юлқайди. Ўшанда Мен Эганг эканлигимни биласан. Менга умид боғлаган шарманда бўлмайди.” Ҳа, дон йиққанларнинг ўзи дон ейди–да, Мен, Эгасига ҳамду сано айтади. Узумни йиғиб–терганлар Шаробни муқаддас ҳовлимда ичади.”
Выбор основного перевода