Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам Раббий менга мадад беради, Шу боис мен ҳеч шарманда бўлмадим. Азобларга бардош беришга қарор қилдим, Биламан, шарманда бўлмайман. Сен улардан қўрқма. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан. Буни Мен, Эганг, айтдим. Сен эса, эй инсон, улардан ҳайиқма, уларнинг гапларидан қўрқма. Атрофингни янтоғу тиканаклар ўраб олса ҳам, чаёнлар орасида яшасанг ҳам қўрқма. Уларнинг гапларидан чўчима, уларнинг важоҳатидан даҳшатга тушма. Аммо менинг вужудим кучга тўлган, Эгамизнинг Руҳи мени тўлдирган. Қудрат ва адолатга тўлганман. Энди мен Ёқуб наслининг итоатсизлигини фош қиламан, Исроил халқининг гуноҳини юзига соламан.
Выбор основного перевода