Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар соф олтиндан ҳам аълодир, Тоза асалдан ҳам ширинроқдир. Сўзларинг мен учун нақадар мазалидир, Асалдан ҳам ширин туюлар оғзимга. Айтган ҳар бир сўзингга ташна эдим. Сўзларингдан шодланар эдим, Сўзларинг дилимга қувонч бағишлар эди. Зеро, мен Сенга тегишлиман, Эй Парвардигори Олам — Эгамиз. Мен фариштанинг ёнига бориб: — Ўрама қоғозни менга беринг, — дедим. Фаришта менга деди: — Мана, ол! Уни егин! У ичингни ачитиб юборади, оғзингга эса асалдай ширин таъм беради. Мен ўрама қоғозни фариштанинг қўлидан олиб едим. У оғзимда асалдек ширин эди. Аммо уни ютганимдан кейин ичим ачишиб кетди.
Выбор основного перевода