Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳаётимнинг ўттизинчи йилида, тўртинчи ойнинг бешинчи кунида мен, Бузи ўғли руҳоний Ҳизқиёл, сургунда яшаётган одамлар билан бирга Бобилдаги Кавор дарёсининг бўйида эдим. Шунда осмон қопқаси очилди–да, Худодан менга ваҳийлар келди. Ўша куни Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди. Мен Эгамизнинг қудратини яққол сезиб турар эдим. Бу воқеа шоҳ Ёҳайихин сургундалигининг бешинчи йилида содир бўлган эди. Ўша нур ёмғирдан кейин булутлар орасида пайдо бўладиган камалакдек жилваланарди. Бу ёғду Эгамизнинг улуғворлигини акс эттирарди. Мен буни кўришим биланоқ ерга мук тушдим, сўнг бир овоз эшитдим.
Выбор основного перевода