Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бундай халқ орасида ҳаттоки Нуҳ, Дониёр ва Аюб пайғамбарлар яшаган тақдирда ҳам, улар солиҳлиги туфайли фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўлишарди, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Соқчи яқинлашиб келаётган ёв қўшинларини кўргач, бурғу чалиб бу ҳақда бутун халқни огоҳлантиради. Борди–ю, Мен фосиққа: «Эй фосиқ, сен ўласан», деб айтсам–у, сен эса унга гапирмасанг, уни ёмон йўлдан қайтариш учун огоҳлантирмасанг, ўша фосиқ ўз гуноҳи дастидан ўлади, бироқ унинг ўлими учун Мен сени жавобгар қиламан. Борди–ю, сен ўша фосиқни огоҳлантирсанг–у, у эса ёмон йўлидан қайтмаса, у ўз гуноҳи дастидан ўлади, сен эса жонингни сақлаб қолган бўласан. Яҳудийлар эса Павлусга қарши чиқиб, уни ҳақорат қилдилар. Павлус кийимларидан чангни қоқди–да: “Қонингиз ўз гарданингизда қолсин, менда айб йўқ, ҳозирдан бошлаб ғайрияҳудийлар орасига кетганим бўлсин”, деди уларга. Шунинг учун бугун сизларга шуни эълон қиламан: мен бировнинг ҳалокати учун масъул эмасман. Ҳаёт тарзингга, нималар ўргатаётганингга эътибор қил. Бу фаолиятингни астойдил давом эттир, шундай қилсанг, ўзингни ҳам, тингловчиларингни ҳам қутқарасан.
Выбор основного перевода