Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қулоқ солинг! Соқчиларингиз овозини кўтармоқда, Биргаликда улар шодликдан куйламоқда! Ахир, Эгамизнинг Қуддусга қайтиб келишини Улар ўз кўзлари билан кўради. Исроилнинг соқчилари кўрдир! Уларнинг ҳаммаси идроксиз, Вовилламайдиган тилсиз итлар кабидир. Ётиб олиб, туш кўрадилар, Улар уйқуни яхши кўрадилар. Мен сизларга қўриқчилар қўйдим, «Қўриқчилар бурғусининг жанговар садосига қулоқ солинглар», Деб сизларга тайинладим. Сизлар эса: «Уларга қулоқ солмаймиз!» деб айтдингизлар. Шу сингари, эй инсон, Мен сени Исроил халқи учун бир соқчи қилиб тайинладим. Сен оғзимдан чиққан ҳар бир сўзимни халқимга айтиб, уларни огоҳлантирасан. Борди–ю, Мен фосиққа: «Эй фосиқ, сен ўласан», деб айтсам–у, сен эса унга гапирмасанг, уни ёмон йўлдан қайтариш учун огоҳлантирмасанг, ўша фосиқ ўз гуноҳи дастидан ўлади, бироқ унинг ўлими учун Мен сени жавобгар қиламан. Борди–ю, сен ўша фосиқни огоҳлантирсанг–у, у эса ёмон йўлидан қайтмаса, у ўз гуноҳи дастидан ўлади, сен эса жонингни сақлаб қолган бўласан.
Выбор основного перевода