20
Агар солиҳ киши ёмон йўлга кириб, гуноҳга қўл урса, Мен унинг оёғига тўғоноқ соламан, у қоқилиб йиқилади. Борди–ю, сен ўша одамни огоҳлантирмасанг, у нобуд бўлади. Мен унинг қилган савоб ишларини эсга олмайман, у ўзининг гуноҳи учун ўлади. Унинг ўлими учун эса сени жавобгар қиламан.
Шу сабабдан Эгамиз демоқда: “Мен бу халқнинг оёғига тўғоноқ соламан, Улар қоқилиб йиқиладилар. Оталар фарзандлари билан бирга, Қўшнилар ёр–биродарлари билан бирга ҳалок бўладилар.”
Ёмон йўлга кириб кетган солиҳ одам–чи? Фосиқлар каби жирканч ишлар қилган бундай одам яшайдими? Йўқ! Мен унинг биронта хайрли ишини эсга олмайман. У Менга хиёнат қилгани учун, гуноҳга қўл ургани учун ўлади.
Эй инсон, халқинг олдига бориб айт: «Агар солиҳ одам ёмон йўлга кирса, қилган савоб ишлари уни қутқара олмайди. Агар фосиқ одам тўғри йўлга кирса, қилган гуноҳлари уни ҳалокатга етакламайди. Гуноҳга қўл урган солиҳ одам эса жонини сақлаб қололмайди.»
Эй инсон, борди–ю, Мен солиҳ одамга ҳаёт ваъда қилсам–у, у одам эса солиҳлигига ишониб, гуноҳга қўл урса, унинг қилган савоб ишлари ҳисобга олинмайди. Қилган гуноҳи туфайли у ўлади.
Ҳақ йўлдан озган ва гуноҳга қўл урган солиҳ киши қилган гуноҳи учун ҳалок бўлади.