Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу исёнкор халқ гапингга қулоқ соладими, йўқми, Мен уларнинг олдига пайғамбарни юборганимни билиб қўйишсин. Сўнг сургундаги юртдошларинг олдига бор. Улар сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга: “Эгамиз Раббий шундай демоқда”, деб гапларимни етказ. Сен бу исёнкор халққа танбеҳ бера олмаслигинг учун, Мен сени гунг қилиб, тилингни танглайингга ёпиштириб қўяман. Шунда сен яна тилга кирасан. Келган ўша одам билан гаплашасан, бошқа сукут сақламайсан. Хуллас, халқим учун бир аломат бўласан, шунда Эгангиз Мен эканлигимни улар билиб оладилар.” Бундан бир кун аввал, кечаси, Эгамизнинг қудрати мени қамраб олган эди. Эрталаб қочоқ келмасдан олдин, Эгамиз менга гапириш иқтидорини қайтариб берган эди. Мен яна тилга кирган эдим. Улар Қўзининг қони туфайли, Ўзларининг шаҳодат сўзи туфайли иблисни енгдилар. Ҳатто ўлим хавфи остида бўлганларида жонларини аямадилар.
Выбор основного перевода