Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар қанот қоқиб учардилар. Қанот қоққанларида чиққан товуши шовуллаган денгиз шовқинидай, Қодир Худонинг гумбурлаган овозидай, улкан лашкарнинг шовқин–суронидай эди. Мавжудотлар тўхтаганларида қанотларини йиғиб олишарди. Карублар қанотларини қимирлатганларида шундай шовқин кўтарилар эдики, уни ҳатто ташқи ҳовлидан туриб эшитса ҳам бўлар эди. Бу шовқин Қодир Худонинг овозига ўхшаб кетар эди. Карублар юрганларида, ғилдираклар ҳам ёнларида юрарди. Қанот ёзиб кўтарилганларида, ғилдираклар ҳам улардан айрилмасди. Хуллас, карублар тўхтаганда, улар ҳам тўхтар эди, кўтарилганда улар ҳам бирга кўтарилар эди, чунки жонли мавжудотларнинг руҳи ғилдиракларда эди.
Выбор основного перевода