Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу исёнкор халқ гапингга қулоқ соладими, йўқми, Мен уларнинг олдига пайғамбарни юборганимни билиб қўйишсин. Сен эса, эй инсон, улардан ҳайиқма, уларнинг гапларидан қўрқма. Атрофингни янтоғу тиканаклар ўраб олса ҳам, чаёнлар орасида яшасанг ҳам қўрқма. Уларнинг гапларидан чўчима, уларнинг важоҳатидан даҳшатга тушма. Бу исёнкор халқ сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга Менинг гапларимни етказ. “Эй инсон, сен исёнкор халқ орасида яшаб юрибсан. Уларнинг кўзлари бор, аммо кўрмайдилар, қулоқлари бор, аммо эшитмайдилар, чунки улар исёнкор халқдир. Шунда сен яна тилга кирасан. Келган ўша одам билан гаплашасан, бошқа сукут сақламайсан. Хуллас, халқим учун бир аломат бўласан, шунда Эгангиз Мен эканлигимни улар билиб оладилар.” Сенга айтганларим ўз вақтида бажо бўлади. Аммо менинг сўзларимга ишонмаганинг учун тилдан қоласан. Айтганларим бажо бўлмагунча, гапиролмайсан. Шу орада Закариёни кутиб турган халқ унинг Маъбадда имиллаб қолганига ҳайрон бўлди. Ниҳоят, Закариё ташқарига чиқди, аммо сўзламоққа тили айланмади. Халқ унинг Маъбадда ваҳий кўрганлигини тушунди. Закариё соқов бўлиб қолгани учун халқ билан имо–ишоралар орқали сўзлашишга мажбур бўлди.
Выбор основного перевода