У менга шундай деди: — Эй инсон, Мен сенга бераётган бу ўрама қоғозни олиб егин. Сўнг Исроил халқининг олдига бориб, айтганларимни уларга етказ.
Мен оғзимни очдим, У менга ўша ўрама қоғозни егани берди.
У менга деди: — Қоғознинг ҳаммасини еб, қорнингни тўйғаз. Мен қоғозни едим, унинг таъми асалдай ширин эди.