Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил шоҳи Пеках даврида Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар бостириб келиб, Исроилнинг Ийхон, Овил–Байт–Махо, Ёнох, Кедеш, Хазор шаҳарлари билан бирга Гилад, Жалила ва бутун Нафтали ҳудудларини қўлга киритди ҳамда бу ерлардаги халқни Оссурияга асир қилиб олиб кетди. Лекин кейинроқ Хўшея Миср фиръавни Сўвахдан ёрдам сўраб хабарчилар жўнатди ва Оссурия шоҳига ҳар йили тўлаши керак бўлган ўлпонни тўламай қўйди. Хўшеянинг хоинлик қилганини Оссурия шоҳи билиб қолди, шунинг учун уни тутиб, зиндонга ташлади. Шалманасар Исроил ерларига ҳужум қилиб, Самарияни уч йил қамал қилиб турди. Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Оссурия шоҳи Самарияни қўлга киритиб, Исроил халқини Оссурияга кўчирди. Уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди. Натижада Эгамиз пайғамбар қуллари орқали айтганидай, Исроил халқини Ўз ҳузуридан қувган ва Исроил халқи ўз юртларидан Оссурияга сургун қилинган эдилар. Улар бугунгача ўша ерда яшайдилар. Ҳизқиё ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Оссурия шоҳи Шалманасар Самарияга ҳужум қилиб, қамал қилди. Бу пайтда Исроил шоҳи Хўшея еттинчи йил шоҳлик қилаётган эди. Қамалнинг учинчи йилида Самария қулади. Ҳизқиё ҳукмронлигининг олтинчи йилида ва Исроил шоҳи Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Шалманасар Самарияни олди. Оссурия шоҳи Исроил халқини Оссурияга кўчириб, уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди. Шунинг учун сендан лаззатланган ҳамма ўйнашларингни Мен ҳар ердан йиғиб келаман. Сен севганларни ҳам, нафратланганларни ҳам сенга қарши йиғаман. Сени қип–яланғоч қилиб, уларнинг олдига чиқариб қўяман. Улар сени томоша қиладилар. Шунинг учун, Охолибога айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен ўша ўйнашларингдан жирканиб, улардан юзингни ўгиргансан, аммо Мен ўшаларни сенга қарши қўзғатаман. Улар ҳар томондан келиб, сенга ҳамла қиладилар. Халқим тавба қилишдан бош тортди. Шунинг учун Мен уларни энди Мисрга жўнатиб жазолайман, Ҳа, золим Оссурияга тобе қиламан.
Выбор основного перевода