Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан сўнг шоҳ Ерибом маслаҳатчилари билан кенгашиб, икки олтин бузоқ ясади ва халққа деди: — Эй Исроил, Қуддусга бориб юришингизга ҳожат йўқ! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худоларингиз! Ерибом олтин бузоқларнинг бирини Байтил шаҳрига, иккинчисини Дан шаҳрига ўрнаштирди. Халқ олтин бузоқларга топинмоқ учун Байтилга ва Данга борарди. Бу нарсалар эса ҳаммани гуноҳга ботирди. Шундан кейин Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар Исроил ерларига ҳужум қилди. “Тиғлатпиласар мени қўллаб–қувватласин, ўзим шоҳ бўлиб қолай” деган мақсадда Манахим унга 2000 пуд кумуш берди. Оссурия шоҳи Шалманасар Хўшеяга қарши уруш очди. Хўшея таслим бўлиб, Шалманасарга ўлпон тўлай бошлади. Эй фарзандларим, Онангиз билан даъволашинг, Айбини юзига солинг. У энди хотин эмас Менга, Мен ҳам эр эмасдирман унга. Айтинг, юзидаги упа–элигини артиб ташласин, Эгнидаги уятсиз кийимини ечиб ташласин. Бўлди, фоҳишалигини бас қилсин. Эй Эфрайим, жуда яхши биламан сени, Исроил, Мендан яшира олмассан ўз қилмишингни. Сен, Эфрайим, Худога бевафо бўлдинг, Эй Исроил, ўзингни ҳаром қилдинг. Ёлғиз дайдиган қулондай у, Оссурияга ёрдам сўраб борди. Эфрайим ўзини ўйнашларига сотди. У бошқа халқларга сотилган бўлса ҳам, Мен уни йиғиб оламан. Оссурия шоҳининг зулми остида У тезда хазон бўлади.
Выбор основного перевода