Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз сизларни душманларингиз олдида тиз чўктиради. Уларга бир томондан ҳужум қиласизлар, аммо етти томонга тумтарақай қочасизлар. Ер юзидаги барча шоҳликлар аҳволингизни кўриб, даҳшатга тушади. Ҳизқиё ўғли Манаше Яҳудо шоҳлиги тахтида ўтириб, Қуддусда кўп қабиҳликлар қилган эди. Ўша қабиҳликлар туфайли дунёдаги барча шоҳликлар халқимдан ҳазар қиладиган бўлади.” Уларнинг бошига шундай кулфат соламанки, буни кўрган ер юзидаги барча халқлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган ҳамма жойда одамлар уларнинг устидан кулади, уларни мазах қилади, хор қилади, номини қарғишларда ишлатади. Қилич, очарчилик ва ўлат билан уларнинг кетидан қуваман. Буларни кўрган ер юзидаги ҳамма шоҳликлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган жойда уларнинг аҳволини кўрган ҳамма одамлар даҳшатга тушиб, ёқасини ушлайди. Уларни масхара қилиб, номини қарғишларда ишлатишади. Улар оломонни йиғиб, сени тошбўрон қиладилар, жасадингни қилич билан нимталаб ташлайдилар. Улар қуролланадилар, сенга қарши жанг аравалари, юк аравалари ва талай лашкарни тортиб келадилар. Бошига дубулға кийган, қўлига қалқон ва сипар тутган жангчилар сени қуршовга оладилар. Ҳукм қилишлари учун Мен сени уларнинг қўлига топшираман. Улар сени ўз қонунларига мувофиқ ҳукм қиладилар.
Выбор основного перевода