Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун сендан лаззатланган ҳамма ўйнашларингни Мен ҳар ердан йиғиб келаман. Сен севганларни ҳам, нафратланганларни ҳам сенга қарши йиғаман. Сени қип–яланғоч қилиб, уларнинг олдига чиқариб қўяман. Улар сени томоша қиладилар. Уйларингни ёндириб юборадилар, сени бир талай аёлларнинг кўзи олдида жазолайдилар. Шу йўсин Мен фоҳишалигингга чек қўяман. Сен ўйнашларингга бошқа тўлов бермайсан. Аммо энди, сенинг фосиқлигинг бутун дунёга ошкор бўлди. Сен Эдом қизлари ва уларнинг ҳамма қўшнилари учун мазах бўлдинг. Филист қизлари ҳамма жойда сени масхара қиладилар. Сизларни тошбўрон қилиб, таналарингизни нимталаб ташлайдилар, ўғил–қизларингизни ўлдирадилар, уйларингизга ўт қўядилар. Мана энди уни яланғоч қиламан, Ўйнашларининг олдига чиқариб қўяман, Қўлимдан уни ҳеч ким халос қила олмайди.
Выбор основного перевода